Jinoyat kodeksi

104-modda. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш

(104-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса ва ушбу Кодекснинг 126¹-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш: а) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; б) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан; в) ўта шафқатсизлик билан; г) оммавий тартибсизликлар жараёнида; д) тамагирлик ниятида; е) безорилик оқибатида; ж) миллатлараро ёки ирқий адоват замирида; з) диний таассублар замирида; и) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида; к) бир гуруҳ шахслар томонидан; л) қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш: а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; б) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 97-моддасида назарда тутилган тарзда қасддан одам ўлдирган шахс томонидан; в) ўта хавфли рецидивист томонидан; г) уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса; д) жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса, — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.