Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга уларнинг ихтиёрига кўра масофали видео-учрашувлар ёки телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади.
Умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларда, тарбия колонияларида, турмаларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда жазони ўтаётган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувлари ёки телефон орқали сўзлашувлари муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.
Масофали видео-учрашувлар ёки телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келганидан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувлари ёки телефон орқали ўзаро сўзлашувлари тақиқланади.
Маҳкумларга масофали видео-учрашувларга ёки телефон орқали сўзлашувларга рухсат этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn77-modda. Маҳкумларнинг масофали видео-учрашувлари ёки телефон орқали сўзлашувлари
(77-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 03/26/1112/0045-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.