Жиноят-ижроия кодекси

68-modda. Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув фаолияти

(68-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув фаолияти: маҳкумлар, муассаса ходимлари ва бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш; маҳкумлар мазкур муассасага етиб келгунга қадар содир этган жиноятларни аниқлаш ва фош этиш; жиноятларни ҳамда белгиланган сақлаш режимини бузиш ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш; жазони ижро этиш муассасаларида содир этилган жиноятларни фош этиш; озодликдан маҳрум этиш жойларидан қочган маҳкумларни қидириш; бошқа жиноятларни фош этишда ёрдам бериш мақсадида амалга оширилади. Тезкор-қидирув фаолиятини жазони ижро этиш муассасаларининг тезкор хизматлар ходимлари, шунингдек бошқа ваколатли органлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширадилар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.