Жиноят-ижроия кодекси

54-modda. Маҳкумларни жазони ўташ учун жўнатиш

(54-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 03/26/1112/0045-сон)

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади. Ушбу муддат давомида маҳкум: қариндошлари ёки бошқа шахслар билан бир марта қисқа муддатли учрашиш; ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми билан белгиланган режимнинг турига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жўнатиш ушбу Кодекснинг 58-моддаси талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.