Жиноят-ижроия кодекси

30-modda. Жазо муддатини ҳисоблаш

(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)

Ахлоқ тузатиш ишлари муддати маҳкум ишлаган ва унинг иш ҳақидан ушлаб қолинган давр мобайнидаги йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади. Маҳкум ишлаб берган кунлар миқдори суд томонидан белгиланган жазо муддатининг ҳар ойига тўғри келадиган иш кунлари миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Агар маҳкум ана шу миқдордаги иш кунларини ишлаб бермаган бўлса ва ишланмаган кунларни жазо муддатига қўшиб ҳисоблаш учун ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асослар бўлмаса, ахлоқ тузатиш ишларини ўташ маҳкум белгиланган иш кунлари миқдорини тўлиқ ишлаб бергунига қадар давом этади. Иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаётган маҳкумларнинг жазони ўташ муддати иш соатларининг нормал миқдорига амал қилинган ҳолда, ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақти муддатидан келиб чиқиб ҳисобланади. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти пробация бўлинмасидан хабарнома олган кундан, бошқа жойларда ўталадиган ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар учун эса — улар жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошланади. Маҳкум ишламаган, аммо қонунга мувофиқ унинг иш ҳақи сақланиб турган вақт, шунингдек маҳкум ишсиз деб топилган вақт ахлоқ тузатиш ишларини ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади. Жазони ўташ муддатига қуйидагилар қўшиб ҳисобланмайди: қонунчиликка мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмайдиган касаллик вақти; қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони ўташ вақти, бошқа жиноят содир этганлиги муносабати билан қамоқда сақланган вақт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.