Жиноят-ижроия кодекси

25⁶-modda. Жазо муддатини ҳисоблаш

(25⁶-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)

Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо муддати маҳкум мажбурий жамоат ишларини ўташи мобайнидаги соатлар билан ҳисобланади. Мажбурий жамоат ишлари вақти дам олиш кунлари ва маҳкум ўқишда ёки асосий ишда банд бўлмаган кунлари тўрт соатдан, иш кунлари, ўқув дарслари (машғулотлар) ўтказиладиган кунлари эса, иш ёки ўқишдан олдин ёки кейин икки соатдан, маҳкумнинг илтимосига кўра эса, тўрт соатдан ошмаслиги лозим. Маҳкум ўтайдиган мажбурий жамоат ишларининг вақти, қоида тариқасида, ҳафтасига ўн икки соатдан кам бўлмаслиги лозим. Вояга етмаган маҳкум томонидан ўталадиган мажбурий жамоат ишлари вақти дам олиш кунлари ва маҳкум ўқишда ёхуд асосий ишда банд бўлмаган кунлари уч соатдан, иш кунлари, ўқув дарслари (машғулотлар) ўтказиладиган кунлари эса, икки соатдан, бироқ ҳафтасига уч кундан ошмаслиги лозим. Маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда, пробация бўлинмаси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда маҳкумга ҳафта ёки ой мобайнида мажбурий жамоат ишлари соатларининг камроқ миқдорини ишлаб бериш учун рухсат этишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.