Жиноят-ижроия кодекси

23-modda. Корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг ҳукмни ижро этиш борасидаги мажбуриятлари

(23-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)

Маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти пробация бўлинмасидан хабарнома олган кундан бошлаб уч кун ичида қуйидагиларни амалга оширишга мажбур: маҳкум эгаллаш ва шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган лавозимдан ёки меҳнат фаолияти туридан уни озод қилиш; пробация бўлинмасига ҳукм талаблари ижро этилганлиги тўғрисида, тегишли ҳужжатларни илова этган ҳолда, хабар йўллаш; маҳкум бошқа ишга ўтказилган ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, бу ҳақда пробация бўлинмасига хабар қилиш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.