Жиноят-ижроия кодекси

176-modda. Шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби

(176-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)

Пробация бўлинмаси шартли ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади ва суд белгилаган синов муддати мобайнида уларнинг зиммасига юкланган мажбуриятлар бажарилишини текшириб боради. Шартли ҳукм қилинган шахс ҳарбий хизматга чақирилган тақдирда пробация бўлинмаси суд ҳукми (ажрими) нусхасини ҳамда ҳарбий хизмат ўташ жойида унинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш учун керакли бошқа ҳужжатларни мудофаа ишлари бўйича тегишли бўлимга юборади. Ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги ўн кунлик муддат ичида маҳкум рўйхатга олинганлиги тўғрисида, хизматни тугатганидан кейин эса, жўнаб кетганлиги тўғрисида пробация бўлинмасига хабар қилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.