Жиноят-ижроия кодекси

171-modda. Маҳкумларни озод қилишга тайёрлаш

(171-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг жазони ўташ муддати тугашига узоғи билан уч ой қолганда уни озодликка чиқаришга тайёрлаш, меҳнат ва турмушда ўрнашишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, унинг муассасадан озод бўлгандан кейинги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш мақсадида маҳкум билан тарбиявий иш олиб боради. Ишда ва турмушда ўрнашишга муҳтож шахслар аниқланган тақдирда муассаса маъмурияти олдиндан маҳкум яшашни мўлжаллаётган жойдаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашуви марказини унинг озод қилиниши, турар жойи бор-йўқлиги, меҳнат қобилияти ва ихтисоси тўғрисида хабардор этади. Муассаса маъмурияти айни бир вақтда устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати ўрнатилиши зарур бўлган шахсларни аниқлайди ва қонунчиликда белгиланган тартибда судга тегишли тақдимнома киритади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.