Жиноят-ижроия кодекси

14-modda. Жазоларни ижро этувчи муассасалар ва органлар

(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)

Жарима тариқасидаги жазо Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро этилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ички ишлар органлари томонидан ёки суд белгилайдиган бошқа орган томонидан ижро этилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм талаби маҳкумнинг иш жойидаги маъмурият томонидан, шунингдек тегишли фаолият турлари билан шуғулланишга берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар томонидан ижро этилади. Ҳарбий хизматчиларга нисбатан: хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо — ҳарбий хизматчи хизматни ўтаётган жойдаги ҳарбий қисмларнинг (муассасаларнинг) қўмондонлиги томонидан; интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазо — махсус ташкил этилган ҳарбий қисмлар томонидан ижро этилади. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо мазкур унвонни берган орган томонидан ижро этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.