Умрбод озодликдан маҳрум қилинган битта маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси тўрт квадрат метрдан кам бўлиши мумкин эмас.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони қаттиқ сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, йил мобайнида бир марта қисқа муддатли учрашув, бир марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув, битта посилка ёки йўқлов, битта бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони одатдаги сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизигача миқдордаги суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, йил мобайнида бир марта узоқ муддатли ва бир марта қисқа муддатли учрашув, икки марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув, иккита посилка ёки йўқлов, иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизигача миқдордаги суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, йил мобайнида бир марта узоқ муддатли ва икки марта қисқа муддатли учрашув, уч марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув, учта посилка ёки йўқлов, учта бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар, сақлаш шароитларидан қатъи назар, ҳар куни бир ярим соатгача сайр қилиш ҳуқуқига эга.
lex.uz’dagi asl matn137-modda. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ шартлари
(137-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 03/26/1112/0045-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.