Жиноят-ижроия кодекси

122-modda. Турмаларда жазони ўташ тартиби

(122-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)

Турмаларда жазони: мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар; суд томонидан жазони ижро этиш колонияларидан ўтказилган жазо ўташ тартибини ашаддий бузувчилар ўтайдилар. Турмаларда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Турмаларда маҳкумларни енгиллаштирилган сақлаш шароитига муддатидан олдин ўтказишга йўл қўйилмайди, маҳкумни соғлиғига кўра тегишли тиббий хулоса асосида ўтказиш ҳоллари бундан мустасно. Ҳомиладор аёллар ва ёнида эмизикли боласи бор аёллар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар турмаларда жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитида ўтайдилар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.