Жазони ижро этиш муассасаларининг интизомий бўлинмаларига қуйидагилар киради:
манзил-колониялар ва тарбия колонияларининг ҳибсхоналари;
умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг ҳибсхоналари ва карцерлари;
тергов ҳибсхоналарининг ва турмаларнинг карцерлари.
Маҳкумлар ҳибсхоналар ва карцерларга ўн беш суткагача, тарбия колонияларининг ҳибсхоналарига эса, ўн суткагача бўлган муддатга киритиб қўйилади.
Жазони ўташ тартибини ашаддий бузувчи маҳкумлар умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига олти ойгача, аёллар сақланадиган колонияларда эса — уч ойгача бўлган муддатга ўтказиб қўйилади.
Ҳибсхоналарга киритиб қўйилган маҳкумларга учрашув, масофали видео-учрашув, телефон орқали сўзлашув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, хатлар ва бошқа жўнатмалар юбориш тақиқланади. Уларга чекиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Маҳкумлар ҳар куни муддати бир ярим соатлик сайрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Карцерларда маҳкумларга учрашув, масофали видео-учрашув, телефон орқали сўзлашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш тақиқланади.
Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига ўтказилган маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача пул сарфлаш;
ҳар куни муддати икки соатлик сайрдан фойдаланиш.
Махсус тартибли колонияларнинг, тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг карцерларида маҳкумларни якка сақлаш белгиланади.
Маҳкумларни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ва ўтказиш муассаса бошлиғининг жазо муддати кўрсатилган қарори асосида ҳамда тиббий рухсатнома бўлган тақдирда амалга оширилади.
Маҳкумлар интизомий бўлинмалардан даволаш-профилактика муассасаларига ўтказилган тақдирда улар даволаш-профилактика муассасаларида бўлган вақт жазони ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Интизомий бўлинмаларга:
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ишдан озод этилган, шунингдек ёнида эмизикли боласи бор аёллар киритилмайди.
Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумлар меҳнатга жалб этилмайди.
lex.uz’dagi asl matn109-modda. Маҳкумларни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазони қўллаш хусусиятлари
(109-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 03/26/1112/0045-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.