Маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳар йили камида икки марта, шунингдек байрам кунлари муносабати билан кўриб чиқилади.
Маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, шу жумладан қўлланилаётган рағбатлантириш чораларининг ушбу Кодекс 97¹-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мезонларга мувофиқлиги жазони ижро этиш муассасасида тузилган комиссия томонидан кўриб чиқилади ва улар бўйича хулоса қабул қилинади.
Комиссия жазони ижро этиш муассасасининг ходимлари, шунингдек жамоатчилик вакиллари орасидан камида саккиз нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депуталари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари киради.
Жамоатчилик вакиллари комиссия аъзолари умумий сонининг ярмини ташкил этиши керак. Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи комиссиянинг раиси ҳисобланади.
Маҳкумни рағбатлантириш учун тавсия этиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва комиссия аъзоларига тақдим этиш отряд бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Комиссия мажлиси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатлардан бир ҳафта илгари ўтказилади.
Комиссия аъзолари рағбатлантириш учун тавсия этилган маҳкум билан унинг хулқ-атвори белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан суҳбат ўтказади.
Комиссия қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан, очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда, маҳкумни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Комиссия қарори мажлисда ҳозир бўлган комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Комиссиянинг маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олган баённомасига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг буйруғи уч иш куни ичида чиқарилади ва унинг мазмуни маҳкумга эълон қилинади.
Комиссияни тузиш ва фаолиятини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn102¹-modda. Рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби
(102¹-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 февралдаги ЎРҚ-817-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 03/23/817/0091-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.