«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун

5-modda. Давлат ва жамоат бирлашмалари

(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Давлат жамоат бирлашмалари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди ҳамда Конституцияга мувофиқ улар ўз уставларидаги вазифаларни бажаришлари учун шарт-шароит яратилишига кафолат беради. Давлат ёшлар ва болалар ташкилотларига моддий ва маънавий мадад беради, уларга нисбатан имтиёзли солиқ сиёсати ўтказилишини таъминлайди, болалар ташкилотларига, мактаб, мактабдан ташқари муассасалар биноларидан, клублардан, маданият саройлари ва уйларидан, спорт иншоотлари ва бошқа иншоотлардан бепул ёки имтиёзли шартлар билан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Қонунда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, худди шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. Жамоат бирлашмалари ташкилотларининг тадбирлари улар аъзоларининг (қатнашчиларнинг) асосан ишдан бўш вақтида ва мазкур бирлашмалар маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Жамоат бирлашмалари манфаатларига дахлдор масалалар қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда тегишли жамоат бирлашмалари иштирокида ёки улар билан келишилган ҳолда давлат идоралари ва хўжалик ташкилотлари томонидан ҳал қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.