Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш; касб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишларини амалга ошириш; табиатни, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республикалараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш; қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадида тузилади.
Фаолияти жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий, шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонунчилик билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўймайди.
Ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар, шунингдек диний характерга эга партиялар, уларнинг филиаллари ва бошқа структура бўлаклари ташкил этиш тақиқланади.
Жамоат бирлашмалари ва уларнинг идоралари томонидан қонуний ва демократик йўл билан шакллантирилган ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳамда ҳокимият ваколатларига эга бўлганларга нисбатан ғайридемократик тарзда куч ишлатиб тазйиқ ўтказиш тақиқланади. Қонуний равишда амал қилиб турган ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳамда мансабдор шахсларга демократик усулда ҳал этиш баҳонаси билан тазйиқ ўтказишга бўлган ҳар қандай уринишга Қонун билан барҳам берилади.
Аҳолининг саломатлиги ва ахлоқига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тажовуз қиладиган жамоат бирлашмаларини тузиш ва уларнинг фаолияти қонунга мувофиқ таъқиб қилинади.
lex.uz’dagi asl matn«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун
3-modda. Жамоат бирлашмаларини тузишдан кўзда тутилган мақсад
( 3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.