Агар Ўзбекистон Республикасида тузилган жамоат бирлашмасининг фаолияти уставга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва битта ёки ундан кўпроқ хорижий давлат ҳудудида амал қилса, у халқаро жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади.
Башарти, чет элда тузилган халқаро жамоат бирлашмаси таркибига республика жамоат бирлашмаси коллектив аъзо сифатида кирса, республика жамоат бирлашмасининг устави ҳам ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатга олиниши керак.
Ўз фаолиятини хорижий давлат ҳудудида ҳам амалга оширадиган жамоат бирлашмаси зарур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган уставини қайта рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.
Тинчликни мустаҳкамлашни, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни, инсонпарварлик фаолиятининг ўзга турларини мақсад қилиб қўйган жамоат бирлашмалари қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
Ушбу Қонуннинг қоидалари хорижий давлатлар жамоат бирлашмаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлимлари (филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари) фаолиятига нисбатан қўлланади.
lex.uz’dagi asl matn«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун
24-modda. Халқаро жамоат бирлашмалари
(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.