Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро жамоат ташкилотларининг, жумҳурият, вилоятлараро бирлашмаларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.
Қорақалпоғистон Республикасида жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатга олиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
Вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида ёки икки ва ундан ортиқ ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида фаолиятини амалга оширадиган жамоат бирлашмаларининг уставлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.
Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш учун устав қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур жамоат бирлашмаси раҳбар идораси аъзолари томонидан имзоланган ва шу аъзолар ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат жойи кўрсатилган ариза топширилади. Аризага устав, уставни қабул қилган таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш протоколи, ушбу Қонуннинг 6 ва 8-моддалари талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар илова қилинади.
Уставни рўйхатга олиш ҳақидаги ариза у топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади.
Жамоат бирлашмалари уставларига киритилган ўзгаришлар, қўшимчалар ҳам уставларни рўйхатга олиш тартиби ва муддатларига мувофиқ рўйхатга олиниши лозим.
Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олувчи идоралар ана шу бирлашмалар рўйхатини тузиб борадилар.
Жамоат бирлашмаси ёки унинг ташкилотлари (идоралари) уларнинг уставлари рўйхатга олинган кундан бошлаб ушбу Қонунда белгилаб қўйилган тартибда ўз фаолиятларини амалга оширадилар ва фуқаролик қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқий шахс деб тан олиниши мумкин.
Халқаро жамоат бирлашмаларининг, уларнинг бўлинмаларининг филиаллари, шу жумладан оммавий ҳаракатлари ва уларнинг тармоқ бўлинмаларининг, шунингдек жумҳурият ва маҳаллий жамоат бирлашмалари (шу жумладан оммавий ҳаракатларнинг) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг жойларидаги идораларида ўз уставларини рўйхатдан ўтказмаган бўлсалар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатишларига йўл қўйилмайди.
Жамоат бирлашмаси уставини, унга киритилган кейинги ўзгартишлар ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда давлат божи ундирилади.
lex.uz’dagi asl matn«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун
11-modda. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.