«Iste'molchilarning huquqlarini himoya qilish to'g'risida»gi qonun

6-modda. Товар (иш, хизмат)лар тўғрисидаги маълумот

(6-модда иккинчи қисмнинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1046-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 03/25/1046/0229-сон)

Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Бунда мазкур маълумот товарларнинг этикеткаларида, тамғаларида, техник ҳужжатида ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) айрим турлари учун қабул қилинган бошқа усулда истеъмолчиларга етказилиши мумкин. Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: товарнинг (ишнинг, хизматнинг) номи; товар (иш, хизмат) мажбурий талабларига мувофиқ келиши шарт бўлган норматив ҳужжатнинг номи; товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлари рўйхати; нархи (тарифи) ва сотиб олиш шартлари; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқариш санаси кўрсатилиши керак бўлган товарнинг ишлаб чиқарилган санаси; ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари; товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари; товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугаганидан кейин истеъмолчи нима ишлар қилиши зарурлиги, шунингдек бундай ишларни бажармаслик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар; ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) тўлиқ номи ва жойлашган ери (юридик манзили), лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг QR-коди (матрицали штрих коди), импорт қилинадиган товарлар учун эса ишлаб чиқарувчининг ҳамда импорт қилувчининг номи ва жойлашган ери (юридик манзили); товар келиб чиққан мамлакатнинг номи; ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ҳамда улар истеъмолчидан даъво қабул қилишга ваколат берган, шунингдек, таъмирлашларини бажарадиган ва техникавий хизмат кўрсатадиган корхоналарнинг манзиллари; товарларни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда қоидалари. концерт-томоша тадбирлари ўтказилаётганда фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот. Концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочилар ва асар муаллифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт. Товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин. Техник жиҳатдан тартибга солиниши мажбурий бўлган товар бўйича истеъмолчига унинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида тегишли маълумотлар тақдим этилиши керак. Товар (иш, хизмат) ҳақидаги зарур ахборотнинг йўқлиги бундай товар (иш, хизмат)ни реализация қилиш маълумот берилгунга қадар тегишли давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси бўйича тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.