Товарлар (ишлар, хизматлар) намуналар ва (ёки) уларнинг тавсифи бўйича ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилиниши мумкин.
Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) истеъмолчига шартнома тузилгунига қадар давлат тилида ёки тарафларнинг келишувига кўра бошқа тилда қуйидаги маълумотларни тақдим этиши керак:
сотувчининг (ижрочининг) номи, унинг манзили ва шикоятларни қабул қилиш тартиби;
ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) тўлиқ номи ва жойлашган ери (юридик манзили), импорт қилинадиган товарлар учун эса ишлаб чиқарувчининг ҳамда импорт қилувчининг номи ва жойлашган ери (юридик манзили);
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) асосий истеъмол хусусиятлари ва ўзига хос хусусиятлари;
лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг QR-коди (матрицали штрих коди);
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархи, етказиб бериш нархи ва тўлов шартлари;
ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафиллик мажбуриятлари, товарни таъмирлаш шартлари, шунингдек уни сақлаш билан боғлиқ хизматлар;
шартномани бажаришнинг бошқа шартлари;
агар даврий равишда товарларни етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш назарда тутилган бўлса, шартноманинг энг кам амал қилиш муддати;
тегишли шартномани тузиш учун таклифларни қабул қилиш муддати;
шартномани бекор қилиш тартиби.
Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузилган шартнома бекор қилинганда, сотувчи (ижрочи) истеъмолчига товарни қайтариб бериш амалга ошириладиган жой тўғрисида хабар бериши керак.
Товарни намуна ва (ёки) унинг тавсифи бўйича реализация қилиш чоғида сотувчи (ижрочи) намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлган товарни тақдим этиши, шунингдек истеъмолчига товарни қабул қилиб олишида унинг бутлигини, яроқлилигини ва истеъмол хусусиятлари тўлиқ сақланганлигини текшириш имкониятини бериши шарт. Агар товар намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлмаса, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини бу ҳақда олдиндан хабардор қилиши керак. Товар намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлмаган ҳолларда, истеъмолчи уни алмаштиришни ёки пул суммасини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Товарни қайтариб бериш билан боғлиқ барча харажатлар сотувчининг (ижрочининг) зиммасида бўлади.
Истеъмолчининг айбисиз етказилган шикастлантиришлар, шунингдек товарни кўздан кечириш ва уни текшириб кўриш мақсадида қадоғини очиш сабабли товар қийматининг пасайиши истеъмолчини шартномани бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Агар шартнома бекор қилинганидан кейин истеъмолчи тўлаган пул суммаси шартномада белгиланган муддат ичида унга сотувчи томонидан қайтарилмаса, сотувчи истеъмолчига шартномада белгиланган муддатлардан ортиқ ҳар бир кечиктирилган кун учун қайтарилиши лозим бўлган пул суммасининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди. Бунда неустойканинг (пенянинг) миқдори қайтарилиши лозим бўлган пул суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Неустойканинг (пенянинг) тўланганлиги сотувчини шартнома бекор қилиниши муносабати билан юзага келадиган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Iste'molchilarning huquqlarini himoya qilish to'g'risida»gi qonun
28¹-modda. Товарларни (ишларни, хизматларни) ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
(28¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 январдаги ЎРҚ-746-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2022 й., 03/22/746/0032-сон — 2022 йил 19 апрелдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.