«Ипотека тўғрисида»ги қонун

53-modda. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ижросини кечиктириш

Ипотекага қўювчи фуқаро (жисмоний шахс) бўлган ҳолларда, башарти гаров бу фуқаронинг (жисмоний шахснинг) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлмаса, у ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича қандай мол-мулкни гаровга қўйганидан қатъи назар, узрли сабаблар бўлган тақдирда, суднинг қарорига кўра ундирувни ижрога қаратиш ипотекага қўювчининг аризасига мувофиқ суд томонидан бир йилгача муддатга кечиктирилиши мумкин. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ижросини кечиктириш бу мол-мулк ипотекаси билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл этмайди ҳамда қарздорни кредиторнинг кечиктириш даври мобайнида кўпайган зарарларини ўрнини қоплашдан, кредиторга тегиши керак бўлган фоизлар ва неустойкани тўлашдан озод қилмайди. Агар қарздор унга кечиктириш туфайли берилган вақт доирасида кредиторнинг ипотека билан таъминланган талабларини мазкур талабларни қаноатлантириш пайтидаги ҳажмда қаноатлантирса, суд ипотекага қўювчининг аризасига кўра, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорини бекор қилади. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишни кечиктиришга, агар кечиктириш ипотекага олувчининг молиявий аҳволи жиддий тарзда ёмонлшувига олиб келиши мумкин бўлса, йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.