Ипотека тўғрисидаги шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма, ундан бу мол-мулкка ундирув қаратилиши ва мол-мулк реализация қилиниши муносабати билан қилинган харажатларни қоплаш учун зарур суммалар ушлаб қолинганидан кейин, ўз талаблари ундирилишини сўраган ипотекага олувчилар, ипотекага қўювчининг бошқа кредиторлари ва ипотекага қўювчининг ўзи ўртасида тақсимланади.
Суд қарорларининг ижросини амалга оширувчи орган ёки, агар ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилган бўлса, аукцион ташкилотчиси гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан олинган тушумни қонунда назарда тутилган навбат тартибида тақсимлайди. Бунда кимошди савдосини ёки аукционни ўтказиш учун қилинган чиқимлар ва харажатларнинг ўрнини қоплаш бошқа барча қолган талабларни қоплашдан олдин навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Ипотека тўғрисида»ги қонун
50-modda. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган суммаларни тақсимлаш тартиби
(50-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.