Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи томонидан сотиш, ҳадя этиш, айирбошлаш орқали ёки ўзгача усулда фақат ипотекага олувчининг розилиги билан тасарруфдан чиқарилиши мумкин.
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ипотекага олувчининг розилигисиз тасарруфдан чиқарилган тақдирда, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ёки агар ипотекага қўювчининг бундай ҳуқуқи гаров хатида назарда тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи ўз танловига кўра:
гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасарруфдан чиқарилиши тўғрисидаги битимни ҳақиқий эмас деб топишни;
ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ва кимга тегишлилигидан қатъи назар, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни талаб қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда, агар ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкни олувчи уни олаётган пайтда мол-мулк ушбу модданинг биринчи қисми талаблари бузилган ҳолда тасарруфдан чиқарилаётганлигини билганлиги ёки билиши лозим ҳам бўлганлиги исботланса, бундай олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилмаганлиги учун шу мажбурият бўйича мазкур мол-мулк қиймати доирасида қарздор билан солидар жавобгар бўлади. Агар гаровга қўйилган мол-мулк кўрсатилган талаблар ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлмаган ипотекага қўювчи томонидан бузилган ҳолда тасарруфдан чиқарилган бўлса, мол-мулкни олувчи ҳам, дастлабки ипотекага қўювчи ҳам бу қарздор билан солидар жавобгар бўладилар.
Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни васият қилишга ҳақли. Ипотека тўғрисидаги шартнома ёки бошқа битимнинг ипотекага қўювчининг бу ҳуқуқини чеклайдиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Ипотека тўғрисида»ги қонун
26-modda. Гаровга қўйилган мол-мулкни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги қоидаларни бузиш оқибатлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.