Гаров хатида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
ҳужжат номига киритилган «гаров хати» деган сўз;
ипотекага қўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки, агар ипотекага қўювчи юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
ипотекага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки, агар ипотекага олувчи юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
мажбуриятнинг бажарилиши ипотека билан таъминланадиган шартноманинг мазкур шартнома тузилган сана ва жой ёки ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг вужудга келиши асослари кўрсатилган реквизитлари;
ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг, агар у ипотекага қўювчи бўлмаса, фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки, агар қарздор юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
ипотека билан таъминланган мажбурият суммаси ва, агар шу мажбурият бўйича фоизлар тўланиши керак бўлса, уларнинг миқдори ёхуд бу сумма ва фоизларни лозим пайтда аниқлаш имкониятини берадиган шартлар;
ипотека билан таъминланган мажбурият суммаси тўланадиган муддат, агар бу сумма қисмларга бўлиб тўланиши лозим бўлса, тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ҳамда улардан ҳар бирининг миқдори ёки тўловларнинг ана шу муддатлари ва миқдорларини аниқлаш имкониятини берадиган шартлар (қарзни узиш режаси);
ипотека белгиланган кўчмас мулкнинг номи ва уни идентификация қилиш учун етарли тавсифи ҳамда шундай мулк турган жой;
ипотека белгиланган кўчмас мулкнинг пулда ифодаланган қиймати;
ипотека нарсаси бўлган кўчмас мулк ипотекага қўювчига тегишлилигига сабаб бўлган ҳуқуқ ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва жойи кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, агар ипотекага қўювчига тегишли ижара ҳуқуқи ипотека нарсаси бўлса, ушбу қисмнинг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ ижара нарсаси бўлган шундай мол-мулкнинг номи ва шу ҳуқуқнинг амал қилиш муддати;
ипотека нарсаси бўлган кўчмас мулкка гаров, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар, сервитут ёки бошқа ҳуқуқ юкланганлиги ёхуд ипотека давлат рўйхатидан ўтказилаётган пайтда мазкур мулкка учинчи шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳеч қандай ҳуқуқ юкланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ипотекага қўювчининг имзоси, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг ҳам имзоси;
ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
дастлабки ипотекага олувчига гаров хати берилган сана. Қонун асосидаги ипотекада гаров хати берилган тақдирда, ушбу қисмнинг ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни гаров хатига киритиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан таъминланади;
гаров хатининг идентификация рақами, шу жумладан электрон гаров хати учун QR-код (матрицали штрих код).
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва шартлардан бирон-бири мавжуд бўлмаганда гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан расмийлаштирилмайди.
Ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга биноан гаров хатига ушбу моддада назарда тутилмаган маълумотлар ва шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатли гаров хатининг ўзида янги эгалик қилувчилар ва ипотека билан таъминланган мажбурият қисман бажарилганлиги ҳақида белгилар (гаровга ўтказишга доир махсус ёзув) қўйиш ёхуд бошқа зарур маълумотларни ёзиш учун жой етарли бўлмаганда ҳужжатли гаров хатига қўшимча варақ бириктирилади, ундаги ёзувлар ва белгилар ҳужжатли гаров хатида бошланиб, ушбу варақда тугайдиган тарзда жойлаштирилади.
Ҳужжатли гаров хатининг барча варақлари бир бутун ҳужжатни ташкил этади. Уларга тартиб рақамлари қўйилган ва улар рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан муҳрланган бўлиши керак. Ҳужжатли гаров хатининг алоҳида варақлари битимлар нарсаси бўлиши мумкин эмас.
Гаров хати мазмуни ипотека тўғрисидаги шартномага ёки мажбурияти ипотека билан таъминланган шартномага номувофиқ бўлган тақдирда, агар гаров хатини олувчи битим тузилаётган пайтда бундай номувофиқлик ҳақида билмаган ва билиши лозим ҳам бўлмаган бўлса, гаров хатининг мазмуни ҳақиқий деб ҳисобланади. Бу қоида гаров хатининг қонуний эгаси дастлабки ипотекага олувчи бўлган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Гаров хатининг қонуний эгаси ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ўз эгалигидаги гаров хатини бекор қилиш ва шу билан бир вақтда янги гаров хати бериш орқали бартараф этилишини талаб қилишга, агар бу талаб гаров хатининг қонуний эгасига бундай номувофиқлик ҳақида маълум бўлганидан кейин дарҳол билдирилган бўлса, ҳақлидир.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ва уни бартараф этиш билан боғлиқ ҳолда вужудга келган зарарлар учун жавобгарлик гаров хатини берган рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасида бўлади.
lex.uz’dagi asl matn«Ипотека тўғрисида»ги қонун
16-modda. Гаров хатининг мазмуни
(16-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.