«Ипотека тўғрисида»ги қонун

10-modda. Ипотека тўғрисидаги шартнома

(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ипотека тўғрисидаги шартнома ушбу Қонун ва бошқа қонунчиликнинг қоидаларига риоя этилган ҳолда тузилади. Ипотека тўғрисидаги шартномада номи, турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги, шунингдек тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Ипотека тўғрисидаги шартномада ипотека нарсаси бўлган мол-мулк ипотекага қўювчига қайси ҳуқуққа кўра тегишли эканлиги ва ипотекага қўювчининг бу ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) номи кўрсатилган бўлиши керак. Агар гаровга қўювчига тегишли ижара ҳуқуқи гаров нарсаси бўлса, ижарага олинган мол-мулк айнан унинг ўзи ипотека нарсаси бўлгандаги каби гаров шартномасида белгиланиши ва ижара муддати кўрсатилиши керак. Ипотека нарсасини баҳолаш ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ ипотека нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилади. Ипотека билан таъминланадиган мажбурият ипотека тўғрисидаги шартномада унинг суммаси, вужудга келиш асослари ва бажарилиш муддати белгиланган ҳолда кўрсатилиши керак. Бу мажбурият бирон-бир бошқа шартномага асосланган ҳолларда эса, мазкур шартноманинг тарафлари, тузилган санаси ва жойи кўрсатилиши керак. Агар ипотека билан таъминланадиган мажбурият суммаси келгусида аниқланиши лозим бўлса, ипотека тўғрисидаги шартномада ипотека билан таъминланадиган мажбурият суммасини аниқлаш тартиби ва бошқа зарур шартлари кўрсатилиши керак. Агар ипотека билан таъминланадиган мажбурият қисмларга бўлиб бажарилиши лозим бўлса, ипотека тўғрисидаги шартномада тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ва уларнинг миқдорлари ёки бу миқдорларни аниқлаш имкониятини берадиган шартлар кўрсатилиши керак. Агар ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланган бўлса, бу ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатиб ўтилади, қонун асосидаги ипотекада гаров хати берилиши ҳоллари бундан мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.