Иқтисодий процессуал кодекси

97-modda. Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш

Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштиришга йўл қўйилади. Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш ишни кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра амалга оширилиши мумкин. Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал этилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Аммо уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш ҳақидаги ёки алмаштиришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Шикоят (протест) берилиши ажримнинг ижросини тўхтатиб қўймайди. Пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъвони таъминлашда жавобгар даъвони таъминлаш бўйича белгиланган чораларни қўллаш ўрнига суднинг депозит ҳисобварағига даъвогар талаб қилаётган суммани ўтказиб қўйишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.