Иқтисодий процессуал кодекси

70-modda. Далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш

(70-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)

Судга олиб келиш имконияти бўлмаган ёки олиб келиниши қийин бўлган далилларни, шунингдек тез бузиладиган ашёвий далилларни суд улар турган жойда кўздан кечириши ва текшириши мумкин. Далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш тўғрисида ажрим чиқарилади. Зарур ҳолларда, далилларни кўздан кечириш ва текширишда иштирок этиш учун одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар чақирилиши мумкин. Тез бузиладиган ашёвий далиллар ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан дарҳол кўздан кечирилиши ва текширилиши мумкин. Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни улар турган жойда бевосита кўздан кечириш ва текшириш жараёнида ушбу Кодекснинг 201-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан баённома тузилади. Далилларни мустаҳкамлаш учун баённома тузиш билан бирга аудио-, видеоёзувга олиш, фотосуратга тушириш, кўчирма нусхалар, режалар, чизмалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин. Далилларни мустаҳкамлашнинг бундай усули қўлланилганлиги баённомада акс эттирилади, маълумотларни акс эттирувчи материаллар баённомага илова қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.