Иқтисодий процессуал кодекси

60-modda. Таржимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(60-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)

Таржимон: таржимани аниқлаштириш учун суд мажлиси иштирокчиларига саволлар бериш; агар таржима қилиш учун тегишли билимга эга бўлмаса, суд муҳокамасида иштирок этишни рад қилиш; суд мажлиси баённомаси билан танишиш; таржима ёзувларининг ёзилиши тўғрилиги хусусида эътирозлар тақдим этиш ҳуқуқига эга. Таржимон: суд чақируви бўйича келиши; таржимани аниқ, тўлиқ ва тўғри амалга ошириши; суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт. Таржимон била туриб нотўғри таржима қилганлик, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун жиноий жавобгар бўлади, суд томонидан бу ҳақда огоҳлантирилиб, ундан тилхат олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.