Иқтисодий процессуал кодекси

45-modda. Ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш

Суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкин. Агар даъвогар жавобгарни бошқа шахс билан алмаштиришга рози бўлмаса, суд бу шахсни даъвогарнинг розилиги билан иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этиши мумкин. Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар алмаштирилганлиги тўғрисида суд ажрим чиқаради. Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар алмаштирилганидан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.