Иқтисодий процессуал кодекси

339-modda. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатининг узилиши

Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати: ижро варақаси ижрога тақдим этилганда; ижро варақаси қарздор томонидан қисман ижро этилганда узилади. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати узилганидан сўнг муддатнинг ўтиш даври янгидан бошланади. Муддат узилгунига қадар ўтган вақт янги муддатга қўшиб ҳисобланмайди. Ижро варақаси уни тўлиқ ёки қисман ижро этиш имконияти йўқлиги сабабли ундирувчига қайтарилган тақдирда, ижро варақасини муддат узилганидан кейин ижрога тақдим этишнинг янги муддати ижро варақаси ундирувчига қайтарилган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.