Иқтисодий процессуал кодекси

337-modda. Ижро варақасининг мазмуни

(337-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)

Ижро варақасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) ижро ҳужжатини берган суднинг номи; 2) ижро варақаси берилган иш ва унинг рақами; 3) ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати қабул қилинган сана; 4) ундирувчи ва қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи, ундирувчининг ва қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек ундирувчининг ва қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами; 5) суд ҳужжатининг хулоса қисми; 6) ижро варақасини ижро этиш тартиби ва усули, агар бу ҳақда суд ҳужжатида кўрсатилган бўлса; 7) суд ҳужжати кучга кирган сана; 8) ижро ҳужжати берилган сана ва уни ижрога тақдим этиш муддати. Суд ҳужжатига асосан бериладиган ижро варақаси судьянинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади ва QR-код (матрицали штрихли код) билан тасдиқланади. Бунда суд ҳужжати асосида бериладиган ижро варақаси Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлса, у суднинг муҳри ва судьянинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қоғоз шаклида берилиши (юборилиши, тақдим этилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.