Иқтисодий процессуал кодекси

320-modda. Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) ажрим чиқарилган сана ва жой; 2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари; 3) тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); 4) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатлари; 5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни; 6) тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш сабаблари. Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим чиқарилганда шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатлар судда қолади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги судьянинг ажримига қўшилмасликка ҳамда тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг аризаси асосида уни бекор қилиш ва иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли. Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш учун белгиланган муддат доирасида берилиши мумкин. Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ариза кўриб чиқилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.