Иқтисодий процессуал кодекси

313-modda. Тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) илова қилинадиган ҳужжатлар

(313-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)

Тафтиш тартибидаги шикоятга қуйидагилар илова қилинади: 1) давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; 2) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш тартибидаги шикоятнинг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 3) тафтиш тартибидаги шикоят вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ҳужжат. Тафтиш тартибидаги протестга ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга протест ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахсларнинг мурожаати кўчирма нусхалари илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно. Апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш ёхуд апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қабул қилиниши рад этилган ёки қайтарилган шикоят (протест) ва уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак. Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилган тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қабул қилиниши рад этилган ёки қайтарилган шикоят (протест) ҳамда уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.