Иқтисодий процессуал кодекси

302-modda. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари

(302-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; 3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; 4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат: 1) қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги; 2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги; 3) қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги. Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар: 1) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоида ишни кўриш чоғида бузилган бўлса; 2) суд мажлисининг баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган бўлса ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа манбалари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса; 3) судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида бузилган бўлса. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) суд томонидан ишнинг қонунга хилоф таркибда кўрилганлиги; 2) иш суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида кўрилганлиги; 3) ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги; 4) ҳал қилув қарорининг судья томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланганлиги; 5) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги; 6) билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги; 7) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.