Иқтисодий процессуал кодекси

3-modda. Иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва мурожаатнинг шакли

(3-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга (судга) ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда судга бошқа шахслар ҳам мурожаат қилишга ҳақли. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас. Судга мурожаат қилиш: фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан юзага келадиган низолар бўйича — даъво аризаси шаклида; буйруқ тартибида иш юритиш, алоҳида тоифадаги ишлар бўйича ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида; апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларига мурожаат этилганда, шунингдек ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда шикоят (протест) шаклида амалга оширилади. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.