Иқтисодий процессуал кодекси

269-modda. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш

(269-модда биринчи қисмининг 1¹-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)

Апелляция шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар: 1) апелляция шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёинки мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса; 1¹) апелляция шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмуни ушбу Кодекснинг 263-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки апелляция шикоятига ушбу Кодекс 265-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича келтирилган протестга тарафнинг мурожаати кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно; 2) апелляция шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса; 3) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса; 4) апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган иқтисодий судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса; 5) апелляция шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса; 6) апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, апелляция шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ушбу Кодекснинг 197-моддасида белгиланган тартибда юборилади. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги суд ажрими бекор қилинган тақдирда, апелляция шикояти (протести) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.