Иқтисодий процессуал кодекси

253-modda. Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани қайтариш

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал этишда, у ушбу Кодекс 249 — 252-моддаларининг талаблари бузилган ҳолда тақдим этилганлигини аниқласа, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз ажрими билан қайтаради. Ажрим, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар аризачига ёки унинг вакилига ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кун ичида юборилади. Аризани қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин манфаатдор шахс умумий тартибда ариза билан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий судига янгидан мурожаат этишга ҳақли. Чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза иқтисодий судга дастлабки мурожаат этилган кунда берилган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.