Иқтисодий процессуал кодекси

247-modda. Айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги суд топшириқлари

(247-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки қонунида белгиланган тартибда чет давлатлар судлари томонидан ўзига берилган топшириқларни (чақирув қоғозларини ва бошқа ҳужжатларни топшириш, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар олиш, экспертиза ўтказиш, жойни кўздан кечириш ва ҳоказо) бажаради. Чет давлат судининг топшириғи қуйидаги ҳолларда ижро этилмайди, агар: 1) суд топшириғини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига таҳдид солса; 2) суд топшириғини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судининг ваколатига кирмаса; 3) айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги суд топшириғини ўз ичига олган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги аниқланмаса. Айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги суд топшириқларини Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди томонидан ижро этиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари чет давлатлар судларига ёки чет давлатларнинг ваколатли органларига айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги суд топшириқлари билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки қонунида белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.