Агар чет давлат судининг иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш кўриб чиқилаётган бўлса, мазкур ишни кўриш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судининг мутлақ ваколатига кирмаса, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди даъво аризасини ушбу Кодекснинг 10-боби қоидалари бўйича кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди, агар чет давлат судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, ушбу ишни кўриш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судининг мутлақ ваколатига кирмаса ёки кўрсатилган ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 248-моддасига мувофиқ тан олинса ва ижро этилса, ушбу Кодекс 11-бобининг қоидалари бўйича иш юритишни тугатади.
lex.uz’dagi asl matn243-modda. Чет давлат суди томонидан айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ишларни кўришнинг процессуал оқибатлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.