Иқтисодий процессуал кодекси

233-modda. Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тартиби

Иқтисодий иш бўйича йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритиш ишда иштирок этувчи шахсларнинг, прокурорнинг, давлат ижрочисининг аризасига, шунингдек суднинг ташаббусига кўра суд томонидан тикланиши мумкин. Йўқолган суд иши ёки ижро ишини юритиш тўлиқ тикланади ёхуд унинг суд фикрига кўра тикланиши зарур бўлган қисми тикланади. Суднинг ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими, агар улар иш юзасидан чиқарилган бўлса, албатта тикланиши шарт. Аризачи йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ишни кўришда суд томонидан сарф қилинган суд харажатларини тўлашдан озод қилинади. Била туриб ёлғон ариза берилган бўлса, суд харажатлари аризачидан ундириб олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.