Иқтисодий процессуал кодекси

229-modda. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига қабул қилинган бўлса, ўша тараф ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи; 2) ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби, жойлашган ери; 3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи; 4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана; 5) ариза билан мурожаат этган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олган сана; 6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон манзил ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: 1) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори кўчирма нусхаси мазкур ҳакамлик судининг раиси томонидан тасдиқланади, муваққат ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасидаги ҳакамлик судьясининг имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак; 2) ҳакамлик битимининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси; 3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи, агар аризачи уни тўлашдан озод қилинган бўлмаса, ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; 4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига топширилганлиги ҳақидаги хабарнома ёки унинг юборилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, аризага вакилнинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат иқтисодий суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин. Ушбу Кодекс 228-моддасининг иккинчи қисми талабларига риоя этилмаганда, шунингдек ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилади. Ушбу Кодекс 37-моддасининг тўртинчи қисмида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаганда, шунингдек ариза олти ойлик муддат ўтгач берилган тақдирда ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.