Иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради.
Иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш ҳақидаги ажримида қуйидагилар ҳам бўлиши керак:
1) ҳакамлик судининг низолашилаётган ҳал қилув қарори ва мазкур қарор қабул қилинган жой тўғрисидаги маълумотлар;
2) низолашилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ёхуд аризачининг талабини тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни рад этиш учун кўрсатма.
Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битими ҳақиқий эмаслиги оқибатида ёки ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёхуд унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлиги ёки унда ҳакамлик битимида қамраб олинмаган масалалар бўйича хулосалар мавжудлиги оқибатида иқтисодий суд томонидан тўлиқ ёхуд қисман бекор қилинган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этиши мумкин.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn227-modda. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги иш бўйича ажрим
Oddiy tilda
ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҚАРОРИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ИШИДА АЖРИМ
Нимани англадади
Иқтисодий суд ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш ёки қилмаслик тўғрисида ажрим (суд қарори) чиқаради. Бу ажримда қарор қабул қилиш сабаблари, ҳакамлик суди ва тарафлар ҳақида маълумотлар, қарор қисман ёки тўлиқ бекор қилинганлиги ёхуд рад этилганлиги кўрсатилади.
Кимга тегишли
Бу қоида иқтисодий судга тегишли бўлиб, ҳакамлик судининг қарорини текширувчи суд ҳисобланади.
Аmalда
Масалан, икки шахс ўртасидаги қарз ишида ҳакамлик суди қарор чиқарди. Бир тараф бу қарорни бекор қилишни сўраб иқтисодий судга мурожаат этди. Иқтисодий суд ишни кўриб, ҳакамлик қарорини қисман бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқарди ва тарафларга янгидан ҳакамлик судига мурожаат этиш имконини берди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.