Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва ҳал қилув қарори юзасидан низолашаётган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
2) низолашилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби, жойлашган ери;
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана;
5) мазкур ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этган тараф ҳакамлик судининг низолашилаётган ҳал қилув қарорини олган сана;
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талаб ва мазкур қарор қандай асослар бўйича низолашилаётганлиги.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон манзил ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ушбу ҳакамлик судининг раиси томонидан тасдиқланади, муваққат ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасидаги ҳакамлик судьясининг имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак;
2) ҳакамлик битимининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
3) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талабни асослаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
4) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, аризага вакилнинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Ушбу Кодекс 223-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилиши керак.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг учинчи қисмида, мазкур модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
Ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризага ушбу модда тўртинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилмаган тақдирда, мазкур ҳужжатлар суд томонидан уларни сақлаётган шахсдан талаб қилиб олинади.
lex.uz’dagi asl matn224-modda. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
(224-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Oddiy tilda
**Нимани ангlatadi**
Ҳакамлик суди қарорини бекор қилиш үчун суд ишига берилаётган расмий ариза. Бу ариза ёзма шаклда, низолашилаётган тараф ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Аризада суд номи, қарор қабул қилинган сана, низолашилиш сабаблари ва бошқа маҳим маълумотлар кўрсатилиши керак.
**Кимга tegishli**
Ҳакамлик муҳокамасида иштирок этган тараф ёки унинг вакилига тегишли.
**Amalda**
Компания ҳакамлик судида ғалаба қозонди, лекин қарор нотўғри деб ҳисобласа, суд ишига расмий ариза беради. Аризада қарор қандай қоидаларга зид эканлиги, қандай ҳужжатлар илова қилинаётганлиги кўрсатилади ва суд аризани қарайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.