Иқтисодий процессуал кодекси

218-modda. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни

(218-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) ариза берилаётган суднинг номи; 2) ишда иштирок этаётган шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ҳамда уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ва яшаш жойи; 3) ҳуқуқбузарлик фактини аниқлаган назорат қилувчи органнинг номи; 4) билдирилган талабга асос бўлган ҳолатлар; 5) билдирилган талабнинг асосларини тасдиқловчи далиллар; 6) юридик шахснинг ёки фуқаронинг судга мурожаат қилишга асос бўлган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; 7) аризачининг талаби; 8) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда назарда тутилган бўлса; 9) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада аризачининг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин. Ушбу моддада, шунингдек ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.