Иқтисодий процессуал кодекси

191-modda. Ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир. Ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларни, давлат ижрочисини ёки суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларни ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилган ҳолда суд томонидан кўрилади. Мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди. Ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда кўриб чиқилади. Ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисида ёки тузатишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади. Ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ёки тузатишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.