Иқтисодий процессуал кодекси

156-modda. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр

(156-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)

Ишда иштирок этувчи шахс даъво аризаси юзасидан даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ёзма фикрининг ҳамда уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далилларни иш кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай судга юборишга ҳақли. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикрда ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг почта манзили, телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили (агар улар мавжуд бўлса) кўрсатилади. Даъво аризаси бўйича ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг иш юритишга доир ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.