Иқтисодий процессуал кодекси

153-modda. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш

Судья ушбу Кодексда назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда берилган даъво аризасини иш юритишга қабул қилиши ва иш қўзғатиши шарт. Судья ушбу Кодекс 151-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризасини, агар даъво аризасига давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги ёки даъвогарда мавжуд бўлмаган далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги тегишли илтимосномалар илова қилинган ҳамда бу илтимосномалар қаноатлантирилган бўлса, иш юритишга қабул қилишга ва иш қўзғатишга ҳақли. Судьянинг ушбу Кодекс 151-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда асослантирилган бўлиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.