Иқтисодий процессуал кодекси

136-modda. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни

(136-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда, судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади. У кредитор ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) ариза берилаётган суднинг номи; 2) кредиторнинг, қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи; 3) кредиторнинг қонунчиликка асосланган талаби; 4) талабга асос бўлган ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар; 5) ундириладиган сумманинг ҳисоб-китоби, ундирув қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулкка қаратилган тақдирда эса, ундирилаётган кўчар мол-мулкнинг тавсифи ва тўланмаган тўловлар суммасининг ҳисоб-китоби; 6) ундирилаётган қарздорлик вужудга келган давр; 7) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати. Аризада кредиторнинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.