Иқтисодий процессуал кодекси

126-modda. Суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тартиби

Суд мажлисида ҳозир бўлган шахсга нисбатан суд жаримасини солиш ҳақидаги масала шу суд мажлисида ҳал этилади. Суд мажлисида ҳозир бўлмаган шахсга нисбатан суд жаримасини солиш ҳақидаги масала бошқа суд мажлисида ҳал этилади. Ўзига нисбатан суд жаримаси солиш тўғрисидаги масала кўрилаётган шахс суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Тегишли тарзда хабардор қилинган шахснинг келмаганлиги суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суд жаримасини солиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси жарима солинган шахсга юборилади. Суд жаримасини солиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Суд жаримасини солиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят (протест) берилиши ажримнинг ижросини тўхтатиб қўймайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.