Иқтисодий процессуал кодекси

114-modda. Даъвонинг баҳоси

Даъвонинг баҳоси қуйидагича аниқланади: 1) пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича –ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда; 2) мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда; 3) ижро этиш ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар бўйича — низолашилаётган суммадан келиб чиққан ҳолда; 4) мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — шу мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда; 5) ер участкасини талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — ер участкасининг белгиланган баҳоси бўйича қийматидан келиб чиққан ҳолда, баҳоси мавжуд бўлмаганда эса бозор баҳосига кўра. Даъвонинг баҳосига даъво аризасида кўрсатилган неустойка суммалари ҳам киритилади. Бир нечта мустақил талабдан иборат даъвонинг баҳоси барча талабларнинг суммаси билан аниқланади. Даъвонинг баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда, баҳо суд томонидан аниқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.